Life Style
30.01.2026
853

Бугунги кунда демократик жамият барпо этиш жараёнида фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ижтимоий-иқтисодий дастурлар ҳамда муҳим қарорлар жамоатчилик манфаатларига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис, бундай қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида жамоатчилик фикрини инобатга олиш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Жамоатчилик муҳокамаси фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминловчи самарали механизмлардан бири бўлиб, у орқали аҳоли вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда манфаатдор томонлар муҳим масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдириш имкониятига эга бўлади. Мазкур жараён давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг ҳисобдорлигини ошириш, қабул қилинаётган қарорларнинг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлашга хизмат қилади.
Ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини оммавий муҳокама қилиш жамоатчилик муҳокамасидир.
Жамоатчилик муҳокамасини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиши мумкин.
Жамоатчилик муҳокамаси турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин.
Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик муҳокамасининг иштирокчилари жамоатчилик муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ахборот воситалари орқали ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.
Жамоатчилик муҳокамасининг ташкилотчиси жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалалар, муҳокамани ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик муҳокамасининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.