currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖиноятга етаклаган жахл

Жиноятга етаклаган жахл

Суд очерклари

calendar

21.06.2024

eye

1 364

Жиноятга етаклаган жахл

Қўқон шаҳрида яшовчи Хусан Ҳайдаров (исм-шарифлари ўзгартирилган) салкам 10 йилдан буён Данғарадаги автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида савдо қилиб келади. Ўша ерда у ҳамшаҳри Шерали Умаров билан танишиб қолади. Бундан ташқари, бозордаги тадбиркорлар орасида Одил Розиқов билан ҳам қадрдон эди.

Кунларнинг бирида Шералининг О.Розиқовни писанда қилиб айтган гапи Хусанга ёқмайди, аксинча жаҳлини чиқарди.

  • Бу бола кўча ўғриси, – дейди Ш.Умаров ўзаро суҳбатда.

Бироқ бозордаги таниш-билишлари айни гапнинг туҳмат эканлигини айтишади. Шу боис ўша кундан бошлаб Х.Ҳайдаровнинг кўнглида Шералига нисбатан ғараз пайдо бўлади. Аниқроғи, уни дўппослаб, “ақлини киритиб қўйиш”ни дилига тугади.

Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ деганларидай, Хусаннинг охирги вақтларда кучли таъсир қилувчи психотроп дорига ўрганиб қолганига не дейсиз. Шундай қилиб, у 2023 йил 13 июнда ана шу дори таъсирида ғараз ниятини амалга ошириш учун Ш.Умаровнинг дўконига боради. Лекин Шералининг ўғли ҳам ёнида эканини кўриб, ҳайиқади ва  қайтиб келади. Орадан 2 кун ўтгач тушликка яқин пичоқ билан қуролланиб, яна ўша манзилга йўл олади.

  • Машинамга “статор” керак эди, – дея баҳона қиларкан, Шерали билан салом-алик қилгач.
  • Ҳозир пешин намозига кетяпман. Сен ҳам юрақол, қайтганимиздан кейин олиб бераман, – дея шошиб турганини айтади мезбон.

Хусан рози бўлади. Улар туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган “Саид Аҳмад” жомеъ масжидига боришади. Масжидга киргач, Ш.Умаров таҳорат олишга ўтиради. Шу маҳал Хусан ёнидаги пичоқни чиқариб, унинг боши ва бел қисмига санча бошлайди. Буни кўриб, атрофдаги одамлар саросимага тушиб қолишади. Ғала-ғовур кўтарилади. Лекин шу ерда ҳозир фуқаролардан бири – Дониёр Шодмонов дарҳол ўзини қўлга олиб, бор кучи билан Х.Ҳайдаровни итариб юборади. Шундан сўнг эсанкираб қолган жиноятчи қабиҳ режасини охирига етказолмай, масжиддан қочиб чиқиб кетади. Воқеалар буёғи эса бузоқнинг қочгани...

...Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди Хусан Ҳайдаровни Жиноят кодексининг 25-, 97-моддаси 2-қисми “л” банди билан айбдор деб топиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди.

 

Хуршид ҚОСИМОВ,

жиноят ишлари бўйича

Фурқат туман суди раиси

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 564

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
897

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
766

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


6-феврал 2026, 09:56
620

Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?

Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.