#NoComment
28.08.2025
426

Қонунчиликка кўра, тўловга қобилиятсизлик бу суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги тушунилади.
Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатларини қандай аниқлаш мумкин?
Қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.
Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун асослар нималардан иборат?
Қарздор жисмоний шахс, кредитор, шунингдек давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколатли органлар жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш юқорида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза
агар жисмоний шахс барча мажбуриятларининг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, бундай ҳолат юзага келган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жисмоний шахс ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши керак.
Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
якка тартибдаги тадбиркор мақомининг мавжудлигини ёки йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумот (агар бундай фаолият билан шуғулланган бўлса);
қарздор жисмоний шахс кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун тақдим этишга тайёр бўлган мол-мулки рўйхати (нархи кўрсатилган ҳолда), гаров предмети бўлган мол-мулк жойлашган ёки сақланадиган жой, мол-мулк эгасининг номи ёки исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда;
жисмоний шахснинг мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва жисмоний шахснинг интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхалари;
кўчмас мулкка, қимматли қоғозларга, юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга, транспорт воситаларига оид ҳужжатларнинг, шунингдек ариза берилган санага қадар уч йил ичидаги даврда жисмоний шахс томонидан тузилган битимларнинг кўчирма нусхалари. Шунингдек Қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?
Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.