Ўзбекистон
04.01.2024
1 050

Жорий йилнинг 18 ноябрь кунига ўтар кечаси юзларига ниқоб таққан 3 нафар номаълум шахс Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг Оқтом маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига бостириб кириб пул талаб қилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Хонадондан моддий қимматликлар топа олишмаганидан кейин оила бошлиғи ва унинг турмуш ўртоғининг ҳаётига хавф туғдириб, зўрлик ишлатишган. Босқинчилар улардан пуллари қаерда сақланишини сўраб хонадон эгаларига оғир тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Оғир тан жароҳати олган оила бошлиғи ва унинг аёли Ғаллаорол тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 70 ёшли отахон орадан 6 кун ўтиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов ҳаракатлари ва тезкор суриштирув ишлари натижасида босқинчи шахслар аниқланган.
Ушбу жиноятни содир этишда гумонланган Самарқанд вилоятида яшовчи 1991, 1994 ва 1998 йилда туғилган ҳамда жабрланувчилар билан бир маҳаллада истиқомат қилувчи 36 ёшли фуқаро процессуал тартибда ушланган.
Гумонланувчилар ушбу жиноятни яшириш мақсадида ниқоблар, қўлқоплар ва темир бўлагини Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Дўрмонсой маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга ташлаб юборган. ИИО ходимлари ушбу жиноят қуролларини яширилган жойдан ҳужжатлаштириб олишган.
Гумонланувчи шахсларнинг 3 нафарига ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в,г” бандлари, бир нафарига ЖКнинг 28-моддаси орқали 164-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан айблов эълон қилинган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.