Ўзбекистон
18.12.2023
1 210

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонованинг маълум қилишича:
– байрам тадбирларида хавфсизликни таъминлаш бўйича 16 934 нафар куч-воситалар:
– 11 401 нафар ИИВ, 3 698 нафар Миллий гвардия ва 1 835 нафар ФВВ ходими ва ҳарбий хизматчилари сафарбар этилиб, уларга 5 994 та алоқа ва 1 645 та автотранспорт воситалари, 2 284 та металлодетекторлар ҳамда 276 та бош хизмат итлари ажратилган.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция ишлари амалга оширилган.
Байрам тадбири ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун алоҳида хоналар ташкил этилиб, уларга инспектор-психологлар бириктирилиши белгиланган.
Муаяян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни “Меҳр-саҳоват уйи” ва Реабилитация марказига жойлаштириш чораларининг кўрилиши белгиланган.
Спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи дўконларда алкоголь ичимликларнинг қуйиб сотилиши алоҳида назорат олиниб, ҳамда истеъмолга яроқсиз, қўлбола тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ноқонуний сотилишини олдини олиш чоралари кучайтирилган.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофидаги йўл-инфратузилмаси тартибга келтирилиши, тадбирлар ўтказиладиган жойлар атрофида транспорт воситалари учун етарли сиғимдаги автотурагоҳлар ташкил этилиши зарур чоралар кўрилиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.