Ўзбекистон
15.09.2023
1 390

“Дунё бўйлаб” телеканали журналисти Рамина Ягафарова вафот этди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 сентябрь кечқурун Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасининг ёнига келган. Журналист томоғи оғригани сабабли ўзининг ёнида бўлган левофлоксацин (антибиотик) дорисидан бир дона ичган, орадан 10-15 дақиқа ўтиб эса унда тутақаноқ кузатилган ва ҳушини йўқотган. Клиника шифокорлари томонидан аёлга биринчи ёрдам кўрсатилган ва у реанимация бўлимига ётқизилган, олиб борилган даво муолажалари натижасида Ягафарова ҳушига келган, аҳволи яхшиланган. Аммо, эртаси куни соат 16:00 ларда Ягафаровани такроран тутқаноғи тутиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай соат 17:50 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Суд-тиббиёт экспертизаси маълумотларига кўра, журналистнинг ўлими доридан аллергик реакция, бош мия ҳамда ўпка ўткир шиши, ўткир нафас юрак қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок, туфайли юзага келган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.