Ҳуқуқ
17.12.2025
625

Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат қанча вақт давом этади?
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига шахслар 27 ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.
Сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинни ўтаган фуқаролар Қуролли Кучлар резервига ўтказиладилар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари миқдори ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан белгиланади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.