currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликлар2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

Ҳуқуқ

calendar

25.12.2024

eye

456

2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.

2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.

2025 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:

🔹мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

🔹товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари;

🔹чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистонга кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари.

Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 117

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 088

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
999

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
974

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.