Ўзбекистон
16.10.2023
1 250

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда Ўзбекистонга 7 миллион сайёҳ ташриф буюради. Ушбу кўрсаткични келгуси етти йилда 15 миллионга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясида айтиб ўтди. Қайд этилишича, бунинг учун, сайёҳларга алоҳида шароитлар яратиш мақсадида 23 та замонавий самолёт олиб келинган, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлаган. Натижада, шу йилнинг ўзида авиа-ташувлар сони 2 баробарга кўпайган. “2030 йилга қадар яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз. Авиация ва темир йўлдан фойдаланишда енгилликлар берилади, имтиёзли кредит линиялари ажратилади. Бундан ташқари: - барча халқаро аэропортларда хорижий туристларга Ўзбекистонда сотиб олган маҳсулоти учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш йўлга қўйилади; - авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари кўпайтирилади, “Очиқ осмон” режими барча аэропортларда жорий қилинади, ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шерикчилик асосида янгиланади”, деди давлат раҳбари.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун жами 10 млрд доллар ажратилади
Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратилади.
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент
Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг бой маданий меросини бутун дунёга кенг тарғиб этиш учун “Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастури қабул қилинишини айтиб ўтди.
Энди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади
Ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга қаратилган мазкур тажриба кейинчалик Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа мактаблар ўқув дастурларига киритилади.
Сўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди
UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасидаги биринчи ялпи мажлисида Самарқандда ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида амалга оширилган ҳақида маълумот берилди.