Ўзбекистон
19.10.2023
1 194

Бугун Самарқандда Глобал Таълим форуми бўлиб ўтди. Форумни Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди.
Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессияси доирасида ўтказилаётган ушбу тадбирда кўплаб хорижий ва маҳаллий олий ўқув даргоҳларининг ректорлари иштирок этмоқда.
Форумда туризмни барқарор ривожлантириш масалалари, “яшил” ва хавфсиз саёҳатларни таъминлаш, туризм бўйича саводхонликни ошириш, айниқса ўқув муассасаларида туризм бўйича билим бериш муаммолари муҳокама қилиняпти.
“Самарқанд бир вақтлар Ипак йўлидаги илм-фан ва таълим маркази бўлган. Регистон – Ўзбекистондаги энг машҳур сайёҳлик маскани – таълим тимсоли. Майдондаги учта бино ҳам мадрасалар, илм масканлари бўлиб, улар бундан 500 йил аввал дунёнинг энг буюк университетларидан бири ҳисобланган ва ўқув дастурлари кенглиги ва теранлиги, уламоларининг зукколиги билан ислом оламига машҳур бўлган.
Бугун Самарқанд гуллаб-яшнаётган замонавий шаҳар бўлиб, ҳали ҳам таълимни юксак қадрлайди ва биз ушбу муҳим тадбирга мезбонлик қилишдан фахрланамиз.
Таълим, кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан туризм йўналишларининг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилган.
Сўнгги уч йилда ихтисослашган олий таълим муассасалари сони 16 тадан 30 тага, талабалар сони эса 4100 нафардан 11500 нафарга кўпайди. Илмий ходимлар ва мутахассислар сони ҳам ортди.
Мамлакат бўйлаб туризм ва меҳмондўстликка ихтисослашган 12 та коллеж ва техникум фаолият кўрсатмоқда. Президент қарорига кўра, жорий йилда туризм соҳасидаги касбий малака ошириш курслари тўловдан озод этилди.
Шунингдек, биз Самарқанд шаҳридаги 20 та маҳаллий мактабда ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга қаратилган туризм соатини тажрибадан ўтказмоқдамиз.
UNWTO билан ҳамкорликда ушбу дастурни илғор жаҳон амалиётига асосланган ҳолда янада ривожлантириш ва уни Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Ўзбекистоннинг бошқа туристик йўналишларидаги мактаблар ўқув дастурларига киритиш тарафдоримиз.
Энг муҳими, бу ҳафта Самарқандда UNWTO билан ҳамкорликда фаолият юритадиган Халқаро Туризм Академияси ишга туширилади. Бош котиб аллақачон янги академия жойлашган бинога ташриф буюрди. Ишончим комилки, бу нафақат талабалар ва Ўзбекистон туризм саноати, балки UNWTOга аъзо бошқа кўплаб давлатларнинг туризм саноати учун ҳам фойдали бўлади” деди Азиз Абдуҳакимов.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Сўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди
UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасидаги биринчи ялпи мажлисида Самарқандда ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида амалга оширилган ҳақида маълумот берилди.
Келгуси йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши режалаштирилмоқда
Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессиясида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун жами 10 млрд доллар ажратилади
Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратилади.
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент
Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг бой маданий меросини бутун дунёга кенг тарғиб этиш учун “Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастури қабул қилинишини айтиб ўтди.