Ўзбекистон
26.10.2023
986

Давлат хавфсизлиги хизмати Хоразм, Бухоро, Тошкент вилояти наркосавдогарларни қўлга олди. Қайд этилишича, ДХХнинг Хоразмда ўтказган тезкор тадбирида хазорасплик фуқаронинг Cobalt машинаси салонида жами 6 бўлакда 3 кг 982 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Суриштирув ҳаракатлари давомида бу шахс Тожикистондан келтирилган “оғу”ни Сурхондарёнинг Сариосиё туманида яшовчи 2 нафар фуқародан олгани маълум бўлиб, Хазорасп туманидаги меҳмонхонанинг улар жойлашган хонасидан сотиш учун мўлжалланган 1 кг 952 “опий” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олган вақтларида яна 2 нафар хазорасплик наркосавдогарлар ушланган. Бухоро вилоятида қайд этилган ҳолатда эса ғиждувонлик 2 нафар фуқаро Бухоро шаҳрида 1 кг 224 гр “опий” моддасини 50 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган. Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Nexia” русумли автотранспорт воситаси текширилган. Унда йўловчи сифатида кетаётган, Бағдод туманида яшовчи фуқаро ёнида 1 кг 913 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди. Таъкидланишмча, оғу тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилоятига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Урганчда цемент солинган қоплар ичидан қарийб 10 кг “опий” топилди
Гумонланувчи шахс қамоққа олинган.
Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модда савдоси фош қилинди
Муқаддам судланган ака-ука тожикистонлик наркокурерлар томонидан контрабанда орқали келтирилган гиёҳвандлик воситалари олди-сотдиси билан шуғулланган.