Ўзбекистон
25.01.2024
1 057

Самарқанд шаҳридан Урганч шаҳрига цемент маҳсулотлари олиб келган юк автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 кг. 754 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, Ургут туманида яшовчи, 1971 й. т., муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс юк автомашинасини буюртма қилиб, цемент маҳсулотлари ниқоби остида, ушбу оғусини Хоразм вилоятига сотиш учун олиб келган.
Ушбу наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган. Ҳозирда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
3 вилоятда наркосавдогарлар қўлга олинди
Улар Хоразмда қарйиб 6 кг, Бухоро ва Тошкент вилоятларида жами 3 кг.га яқин гиёҳванд моддани сотмоқчи бўлган.
Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модда савдоси фош қилинди
Муқаддам судланган ака-ука тожикистонлик наркокурерлар томонидан контрабанда орқали келтирилган гиёҳвандлик воситалари олди-сотдиси билан шуғулланган.
3 йилга қамалган собиқ Урганч ҳокими озод қилинди
Олий суд кассация инстанциясининг ажримига мувофиқ собиқ ҳокимга БҲМ нинг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга қамалди
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш. А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.