Ўзбекистон
21.09.2023
1 101

Самарқанд, Сурхондарё, Андижон вилоятларида ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро иссиқхона қурмоқчи бўлган шахснинг ишончига кириб, унга давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини 150 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали олиб беришини ҳамда 9 минг АҚШ доллари эвазига ушбу ерни кадастрдаги танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, жами 159 минг АҚШ доллари олган вақтида далиллар билан ушланган. Шунингдек, Пахтачи туманида яшовчи шахс ўзининг онасига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 10,45 гектар ер майдонини тадбиркорга 900 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. Яна бир ҳолатда, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги фермер хўжалик ишчиси, муқаддам судланган шахс мазкур хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини харидорга 45 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 40 минг доллар олган вақтида қўлга олинган. Бундан ташқари, Андижон вилояти Асака туманида яшовчи шахс фермер хўжаликка тегишли 24 сотих ерни харидорга 22,5 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Сервитут институти бўйича 5 та муҳим ўзгариш
“Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Тадбиркорни 21 минг АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди
Фирибгар тадбиркорга ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Иккита ҳудудда жами 150 минг АҚШ долларидан ортиқ пул эвазига ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
Андижон ва Қорақалпоғистон Республикасида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.
Йил бошидан бери қарийб 4,5 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган — Кадастр агентлиги
Эгалланган ерлардан 1,5 гектари табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган, 8,7 гектари эса тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар бўлган.