currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСервитут институти бўйича 5 та муҳим ўзгариш

Сервитут институти бўйича 5 та муҳим ўзгариш

Ўзбекистон

calendar

30.10.2023

eye

1 180

Сервитут институти бўйича 5 та муҳим ўзгариш

“Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан Фуқаролик, Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институтини янада ривожлантиришга қаратилган қатор нормалар киритилди. 1. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилганда ҳам сервитут сақланади. 2. Сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаси бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 3. Бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкларга ҳам сервитут белгиланиши мумкин. 4. Сервитут тўғрисидаги шартномада кўрсатилиши лозим бўлган шартлар белгиланди. 5. Жамоат эҳтиёжлари учун давлат томонидан сервитут белгилаш тартиби жорий этилди. Унга кўра, оммавий сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланиши мумкин: – қонунчиликка мувофиқ ўзганинг ер участкасида геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга ошириш; – ўзганинг ер участкасидан умумий фойдаланишдаги электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари ва бошқа линиялар, трубопроводлар, ички суғориш тармоқлари, муҳандислик тармоқлари ҳамда бошқа тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш. Оммавий сервитут манфаатдор ташкилотларнинг мурожаатлари асосида вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ўрнатилиши белгиланди. Бунда, суғориладиган ерлар, табиий ҳудудлар, маданий мерос объектлари ерларига оид қарорлар тегишли соҳадаги ваколатли давлат органи билан келишилади. Мазкур қоидалар орқали тегишли манфаатдор ташкилотлар оммавий сервитутнинг мақсадларидан келиб чиқиб, ўзларининг фаолиятларини тўлақонли амалга оширишига қулайликлар яратиб беради. Адлия вазирлиги масъул ходимлари У. Жаксимуратов ва Ф. Жураев

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
954

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
903

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
866

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
836

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: