currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар35 тоифадаги абитуриентга имтиёз: бу қай даражада адолатли?

35 тоифадаги абитуриентга имтиёз: бу қай даражада адолатли?

Ўзбекистон

calendar

20.07.2023

eye

2 914

35 тоифадаги абитуриентга имтиёз: бу қай даражада адолатли?

“Ўқишга тайёргарлик кўриш учун кўп бор йиғлаб-эланган дугона (лар), оиладаги турли етишмовчиликлар сабаб ўқий олмаган опасининг ушалмаган орзуларини ҳам елкасида сумка каби кўтариб юрган сингил, шу йилиёқ ўқишга кирмаса, уйдагилари уни “Анзират бувининг ёш келинлар мактаби”да ўқитиши аниқ бўлган ўзбек қизлари” ҳамда “ака-опалари ишлатган қўлланмаларни ўқиб дарс тайёрлаётган” йигитлар қишлоқдаги “тайёрлов маркази” — ётиб ўқиладиган икки ойлик “казарма”ларда “асрий орзу”си учун курашаётган бир маҳалда 35 тоифадаги абитуриент турли имтиёзлар билан пойгада улардан бир неча бараварга ўзиб кетмоқда. Улар орасидан айрим тоифадаги абитуриентлар ҳеч қандай имтиҳонларсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади! [caption id="attachment_16444" align="aligncenter" width="700"] ФОТО: Холида Мусулмон, “Газета.uz”[/caption] Олий таълим муассасаларига киришда кимларга қандай имтиёзлар берилади? Ушбу имтиёзлар қай даражада асосли? Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади. Имтиҳонда барча абитуриентлар тенг, аммо баъзилар бошқаларга қараганда тенгроқ! Қонунчиликка кўра, олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади. Демак, имтиҳонда барча абитуриентлар тенг. Бироқ, олий таълимга қабул тартибига кўра баъзилар бошқаларга қараганда тенгроқ. Чунки 35 тоифадаги абитуриент учун кириш имтиҳонларида турли кўринишдаги имтиёзлар берилган. Бундай абитуриентлар орасида ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларидан тортиб, ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларигача бор. Шу жумладан, 35 тоифадаги шахслар учун имтиёзнинг салкам ярми (15 таси) ҳеч қандай имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга қабул қилишни назарда тутади. 6 тасида алоҳида фан ёки касбий (ижодий) имтиҳон учун максимал балл беришни, 2 тасида имтиҳонда тўпланган балл учун 30 фоизгача миқдорда қўшимча балл қўшишни, қолган 23 таси эса алоҳида квота асосида ўқишга қабул қилиш бўйича бошқа имтиёзлар ҳисобланади. Масалан, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари тавсиянома асосида кириш имтиҳонларисиз талаба бўлиши мумкин. Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат бўйича республика танлови ғолибларига ижодий имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл берилади. Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашади. Имтиёзлар қай даражада асосли? Қонун ва қоидалар маълум фактик ҳолатларга, мантиққа таянган ва назарий асосга эга бўлади. Кириш имтиҳонига оид қоидалар билан ҳам шундайми? Қуйидаги мисоллар ёрдамида ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз. Қуролли Кучлар, Миллий Гвардия, ички ишлар органлари ва божхона хизматининг хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандлари умумий қабул квоталарига қўшимча равишда имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади. Бу ўринда барчаси тушунарли, хизматда давомида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ходимларни оиласини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг болаларига имтиёз берилган. Чунки юқорида кўрсатилган ҳолатлар туфайли оиладаги психологик мувозанат бузилади, боқувчисини йўқотади ёки бошқа салбий оқибатлар келиб чиқади. Чин етимлар, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар, болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари учун қўшимча давлат грантлари ажратилган. Бундай имтиёзларнинг мақсади сифатида уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий жиҳатдан бошқа шахсларга тенглаштириш, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишни келтириш мумкин. Аммо шу сингари имтиёзлар ички ишлар органлари ва божхона хизматининг амалдаги ходимларига ҳам тақдим этилган. Фарқи шундаки, етим болалар учун умумий квота сонидан қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти ажратилган бўлса, божхона хизмати ходимларига 2 фоиз, ички ишлар ходимлари учун эса 3 фоиз этиб белгиланган. Яъни уларга етим болалардан кўра кўпроқ имконият яратилган. Шунингдек, алоҳида квоталар ички ишлар ва божхона органларидан ташқари Қуролли Кучлар, Миллий Гвардия ходимлари фарзандлари учун ҳам назарда тутилган. Бунда имтиёз бериш учун асосий мезон – абитуриентлар ота-онасининг иш жойи. [caption id="attachment_16445" align="aligncenter" width="701"] ФОТО: Холида Мусулмон, “Газета.uz”[/caption] Шуни айтиш керакки, ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига имтиёз тақдим этиш бўйича қатор мезонлар мавжуд. Хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшиш, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришиш. Айтайлик, абитуриентнинг отаси юқори илмий даражаларни эгаллади, монография, китоб ва мақолалар чоп эттирди ва айнан шу асосга кўра унинг боласи тавсиянома олади. Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкин – имтиёзлар (тавсиянома) боланинг билим даражаси ёки салоҳиятига деярли боғлиқ бўлмаган ҳолатда уларнинг ота-онасининг иш жойи, лавозими ёки меҳнат фаолиятига асосланган ҳолда берилади. Навбатдаги имтиёз – хотин-қизлар, шу жумладан, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ёки эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар умумий квотадан ташқари қўшимча ўринлар. Бир қарашда ушбу имтиёз кишиларнинг жинсига қараб камситишдек туюлиши мумкин. Аммо унинг асосида бир қанча ижтимоий заруратлар ётади. Хусусан, жамиятдаги кўплаб ҳолатлар қизларнинг таълим олиш имкониятларини чегаралайди. Масалан, гендер стереотиплар. Атрофимизда “қиз бола ўқиб нима қилади?”, “аёл киши уйда бола қараши керак” сингари гапларни эшитмаган киши топилмаса керак. Аммо энг муҳим сабаб сифатида “ўғил бола култи”ни кўрсатиш мумкин. Ота-она молиявий муаммолар сабабли танлов қилишига тўғри келганда кўп ҳолатда қиз бола иккинчи даражада тушиб қолади. Имтиҳонга тайёргарлик харажатлари, тўлов-шартнома сумма қизларнинг таълими учун “енгиб бўлмас тўсиқ”қа айланади. Шу жиҳатидан қизлар учун қўшимча имтиёзлар уларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини янада яхшироқ таъминлайди. [caption id="attachment_16443" align="aligncenter" width="700"] ФОТО: Холида Мусулмон, “Газета.uz”[/caption] Яна бир имтиёз – Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исъҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг битирувчилари учун берилган махсус имтиёз. Унга кўра бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар олий таълим муассасалари бакалавриатининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинадилар. Аммо бу имтиёз фақатгина алоҳида олинган мактаб билан чекланган бўлиб, бошқа мактабларнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчиларига нисбатан қўлланилмайди. Бундай эксклюзив имтиёз ҳарбий мусиқа академик лицейи ва “Темурбеклар мактаби” битирувчилари ҳам тақдим этилган. Уларга имтиҳонда тўпланган балл учун 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда қўшимча балл қўшилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчилар таркибида бундай мактаблар бўлган давлат органларининг олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, танлаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқига эга. Кўриниб тургандек, ушбу имтиёзлар бирор бир ижтимоий мезонга эмас, балки таълим муассасаси статусига боғланган. [caption id="attachment_16446" align="aligncenter" width="700"] ФОТО: Холида Мусулмон, “Газета.uz”[/caption] Бунга параллель равишда эса республика фан олимпиадаларининг совриндорларига кириш имтиҳонларида фақатгина шу фан доирасида максимал балл берилади. Фан олимпиадасида қатнашган ҳеч кимга сир эмаски, бундай олимпиадаларнинг саволлари олий таълим муассасалари кириш учун тайёрланиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларидан ташқари яна кўплаб маълумотларни ўзлаштиришни талаб қилади. Бу эса уларнинг кириш имтиҳонидаги бошқа фанлар учун тайёрлик учун кам вақт ажратишни талаб қилади. Шунга қарамасдан уларга берилган имтиёз ҳар қандай ҳарбий мусиқа академик лицейи, “Темурбеклар мактаби” битирувчилари учун берилган имтиёзлар олдида аҳамияти жиҳатидан пастроқ саналади. Қўлланиш зарурати тушунарсиз бўлган яна бир имтиёз бу – Ёшлар иттифоқи учун ажратилган қўшимча квоталар. Хусусан, ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар орасидан юқори натижаларга эришган, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномаси билан давлат гранти квоталарига қўшимча равишда имтиҳонларсиз қабул қилинади. Нима қилиш керак? Конституцияга кўра, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, имтиёзлар ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Шу боисдан, олий таълим муассасаларига қабул учун имтиёзлар ижтимоий адолат принциплари нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиш керак. Хусусан, қуйидагилар: – қўлланилиши ижтимоий заруратга асосланмаган, бирор бир ташкилотга мансублиги жиҳатидан бериладиган барча имтиёзлар бекор қилиниши; – барча имтиёзлар учун қабул квоталар умумий квотадан тўлиқ ажратилиши (масалан, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари умумий квота ҳисобидан грант асосида қабул қилинади); – квоталарнинг миқдори ижтимоий мезонлар асосида қайта кўриб чиқилиши; – алоҳида таълим муассасаларига берилган эксклюзив имтиёзлар бекор қилиниши лозим. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, кенг доирадаги ва ижтимоий адолат принципларига асосланмаган имтиёзлар нафақат кишиларнинг таълим олиш ҳуқуқини чеклайди. Балки, таълим харажатлари учун йўналтириладиган бюджет маблағларининг ҳам самарасиз сарфланишига сабаб бўлади. Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 807

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 730

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 630

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 619

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
29-август 2023, 08:31
557

Абитуриентларнинг салкам 57 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш орқали талаба бўлди

180 минг нафарга яқин абитуриент умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.

cover image
16-август 2023, 11:00
1 322

Тенглардан-да тенглар баҳси: қирққа яқин тоифа имтиёзи қанчалик адолатли?

Бу йил ҳам бир миллиондан ортиқ абитуриент бакалавриат таълим йўналишига ҳужжат топширди. Бир ўринга ўртача беш номзод даъвогар бўлиб турган кучли рақобат шароитида жамоатчилик 40 га яқин имтиёзлар масаласига эътибор қаратмоқда. Ҳамма тенг ҳисобланган билим майдонида алоҳида тоифанинг шаклланаётгани, “имтиёзли” деган қатлам пайдо бўлаётгани турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

cover image
29-июл 2023, 06:07
516

Тест синовлари 72 та бинода ўтказилади

Бир кунда салкам 77 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.

cover image
28-июл 2023, 15:40
1 917

Жаримадан тортиб озодликдан маҳрум қилишгача... Абитуриент қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушса нима бўлади?

Ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қалбаки ҳужжатлардан фойдаланадиган абитуриентлар учраб туради. Бу каби ҳолатларда уларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши белгиланганидан хабардормисиз?