Ўзбекистон
05.10.2023
1 504

Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. “Жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, шундан 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган”, – дейилади хабарда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралар ва популяцияларининг ўсиш майдонлари қисқариши кузатилмоқда. Масалан, Сурхондарё вилояти “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида июль-сентябрь ойларида 11 550 туп табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги доривор ўсимлиги ноқонуний кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, ўрмон фонди ер участкаларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда ижарага бериш ҳолатлари аниқланиб, 18 та жиноят, 46 та маъмурий ва 23 та интизомий ишлар қўзғатилди ҳамда ноқонуний эгалланган 1539 гектар ерлар ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Чилонзорда қуриб қолган дарахтларнинг кесилиши ортидан дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши қайта тикланди
28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти 2021 йили дарахт илдизлари плёнка билан ёпиб ташланиши сабабли қуриб қолган. Оқибатда улар кесиб ташланган.
Жиззахда боласини доимий қийнаб келган ота устидан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилинганда қандай мукофот берилади?
Қонунчиликда фуқаролар бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида давлат органларига хабар берганда мукофот пули бериш назарда тутилган. Hudud24.uz қонунчиликни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганда мукофотлаш назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот беради.
Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни йўқ қилиш ва ноқонуний қурилишга оид ҳолатлар бўйича жиноят иши очилди
Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.