currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАдлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди

Адлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди

#NoComment

calendar

27.02.2024

eye

1 308

Адлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилиши, бунда мазкур раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиши тўғрисида топшириқлар берилган эди.

Мазкур, кенг кўламли ишлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аллқачон бошланиб кетди. Яъни, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига республиканинг 52 та маҳалласидан, жами 21 731 та ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 23 февраль куни вазирликда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкиллаштирилиб, ушбу тадбирга туман ва шаҳарлардан вазирликка бириктирлиган ёшлар таклиф қилинди.

Тадбир давомида, адлия органлари фаолияти, вазифалари, мажбуриятлари, бу тизимга ишга кириш тартиби, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги ўрни сингари маълумотлар берилди ва ёшларнинг бу соҳага деган қизиқишлари янада ортди.

Шу ўринда, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш мақсадида Марказий Осиёдаги халқаро аҳамиятга эга ва энг яхши санъат тўпламларига бой бўлган Савицкий номидаги санъат музейига саёхат ҳам ташкиллаштирилди.

Шунингдек, барча туман (шаҳар)лардаги биттадан маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкиллаштирилиб, уларга турли жанрдаги китоблар совға қилинди.

Албатта, ёшлар манфаати йўлида қилинаётган сай ҳаракатлар негизида, эртанги ёруғ келажак учун қилинаётган эзгу ниятларнинг амалга ошиши бугундан бошланади.

Нурья Бердиниязова

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: