Ўзбекистон
20.01.2024
1 149

Бугун, 20 январь куни “Ватанпарварлик ва миллий қадрият” мавзусида Адлия вазирлиги раҳбарияти ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув ёшлар онгида қонунга ҳурматни шакллантириш руҳида тарбиялаш, жамиятда ёшлар ролини ошириш, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик туйғуларини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда “Тенгдош тенгдошга” тамойили асосида маҳаллалар, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида талаба ёшлар томонидан “Ҳуқуқий тарғибот кунлари” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, ушбу тадбирларда талаба ёшлар томонидан “Ҳуқуқий заковат” интеллектуал ўйинларини ўтказишни ташкил қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот акцияларини ўтказиш, уларнинг онгида қонунга бўйсуниб яшаш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни (оммавий спорт мусобақалари ва спорт тўгараклари) ташкил этиш, ҳарбий хизматнинг хусусиятлари орқали тарбиялаш тизимини йўлга қўйиш, ёшлар бандлигини таъминлашга, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиши, субсидия ажратилишига кўмаклашиш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик ўқув марказларига юбориш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, бунда экстремистик, террористик материалларни тарқатишнинг олдини олиш бўйича манзилли тарғибот ишларини йўлга қўйиш борасида қилинаётган ишлар хусусида мулоқот қилинди.

Шунингдек, ёшларга адлия тизимидаги ютуқлар, тизимдаги ёшларнинг фаолияти, адлия органларига ишга қабул қилиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Очиқ ва самимий мулоқотда ёшлар мавзу юзасидан берилган саволларига жавоблар олишди.



Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Адлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига республиканинг 52 та маҳалласидан, жами 21 731 та ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирган ҳолда белгиланмоқда
Олдин, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ўрнатилган эди.
Адлиядан қизиқарли статистика: энг қиммат автомобилдан саккиз асрлик кадастргача
Адлия вазирлиги ўз фаолияти ва ўзига тегишли ресурслар статистикасига оид 2023 йил бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этди.
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди. Бунда адлия ходимларининг ҳам хизмати ва ҳиссаси борлиги барчамизга ғурур бахш этади – Акбар Ташкулов
Адлия вазири Мустақил Ўзбекистон Республикасида Адлия вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан табрик йўллади.