Ўзбекистон
20.10.2023
1 304

Aйрим оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларида AИ-80 маркали бензин билан боғлиқ тарқатилган хабарлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати расмий муносабат берди. Унда айтилишича, биржа савдоларида, бензиннинг 80 фоизи 1 тн лотларда қолган қисмида вагон нормасида (60 ва 55 тн) сотилмоқда ва бугунги кунда биржа савдоларида AИ-80 бензинини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаган. Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойида бензин нархларининг ошиши натижасида маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 5 тн этиб белгиланган. Ўз навбатида, мазкур чоралар ҳамда таклифни оширилиши жорий йилнинг сентябр ойи охирида ҳамда октябр ойининг биринчи ярмида биржа савдоларида бензин нархларининг 10 фоизгача пасайишига ва бир мунча барқарорлашишига олиб келди. Ушбуларни инобатга олган ҳолда, шунингдек жаҳон бозорларидаги юзага келган салбий тенденсиялардан (нефт нархларининг ошиши, бензин экспортига ўрнатилган чекловлар) келиб чиқиб импорт нархларининг ички бозорга та’сирини юмшатиш мақсадида 17-октябрдан маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 10 тнгача оширилди. Бугунги кунда, республикадаги 2 мингдан ортиқ AЁҚШларнинг 99 фоизида AИ-80 бензини 6800 сўмгача бўлган барқарор нархларда сотилмоқда. Бензин билан таъминлашда, Қўмита тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бензин бозорида танқислик ва ажиотажни олдини олиш бўйича ўз ваколатларидан келиб чиқиб тезкор зарур чораларни кўриб бориши маълум қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.