Ҳуқуқ
21.01.2025
429
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорига биноан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турганлар 33 миллион сўмгача кредит олишлари мумкин.
“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати тасдиқланган.
Рўйхатга кўра:
— оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун тижорат банки томонидан 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади. Бунда Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк банкларига мурожаат этилиши лозим.
— тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади. Бунда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига мурожаат этилади.
Шунингдек, сектор раҳбари хулосаси асосида, томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашилади. Жумладан, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш, деҳқончилик билан шуғулланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларини ташкил этиш, “Томорқа хизмати” ташкилотлари ва “Дала дўконлари”ни ташкил этиш учун қуйидагича кредит маблағлари ажратилади:
Кредит олиш ниятида бўлган қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига мурожаат этишлари талаб этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
Беларусь ва Ўзбекистон миллий ҳуқуқий ахборот марказлари ҳамкорлиги
Хорижлик меҳмон “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди.