Ўзбекистон
19.09.2023
1 029

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташриф доирасидаги ишбилармонлик тадбирлари давомида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси, президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашув ўтказди.
Унда АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари Жеффри Пайетт ҳам иштирок этди.
АҚШнинг етакчи компанияси билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалалари, жорий лойиҳаларнинг бориши ва истиқболга мўлжалланган аниқ режалар кўриб чиқилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда “Air Products” томонидан “Uzbekistan GTL”да саноат газларини қайта ишлаш, “Навоийазот” негизида синтез-газ, кислород ва азот, суюлтирилган карбонат ангидрид ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширмоқда.
Кейинги икки йилда ушбу лойиҳаларнинг давоми сифатида компаниянинг 1 миллиард доллардан зиёд тўғридан-тўғри инвестициялари жалб қилинди.
Суҳбатда кўмирни газлаштириш, техник газлар, водород ва аммоний ишлаб чиқариш ҳамда аччиқ газларни утилизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.
Air Products экспертлари карбонсизлаштириш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда ҳам қатнашади.
Бундан ташқари, лойиҳалар портфелидан озиқ-овқат саноатига инновацион ишланмаларни жорий қилиш ўрин олган.
Учрашув якунида “Air Products” компаниясининг Ўзбекистон учун қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган янги инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича келишувлар алмашилди.
Ўзбекистон-АҚШ кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси ва мамлакатдаги ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлагани учун Шавкат Мирзиёев “Air Products” бошқаруви раиси Сейфи Гасемига шахсан юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Шавкат Мирзиёев USAID администратори бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Президенти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда АҚШ Президенти Жозеф Байден билан учрашди
Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи якунига етди
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Президент Тошкентга қайтди.
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” саммитида иштирок этди
Давлат раҳбари Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.