Ўзбекистон
21.09.2023
1 005

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Давлат раҳбари Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталди ҳамда глобал ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари ечимига қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “С5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қўшма Штатлар Президенти Жозеф Байден икки томонлама учрашувда давлатлараро ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди. Бундан ташқари, давлат раҳбари Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, шунингдек, нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала, Жаҳон банки гуруҳи президенти Аджай Банга, ФИФА президенти Жанни Инфантино билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон етакчиси АҚШ бизнеси вакилларининг Ўзбекистон-Америка савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияси ҳамда йирик трансмиллий компания ва корпорациялар - “Air Products”, “Citigroup”, “СNH”, “Boston Consulting Group”, “GE HealthCare”, “Oppenheimer”, “Cerberus”, “Cintana” раҳбарлари билан учрашди. Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтди.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Шавкат Мирзиёев USAID администратори бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Президенти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда АҚШ Президенти Жозеф Байден билан учрашди
Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” саммитида иштирок этди
Давлат раҳбари Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.
“Air Products” Ўзбекистондаги технологик лойиҳаларга 10 миллиард долларлик инвестиция киритади
Шавкат Мирзиёев “Air Products” бошқаруви раиси Сейфи Гасемига “Дўстлик” орденини топширди.