Ўзбекистон
03.10.2023
1 047

Фанлар академияси академиги, таниқли физик олим Назар Тўраев бугун, 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати хабар берди. Назар Тўраев 1938 йили Денов туманида туғилган. Физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), физика-математика фанлари доктори (1980), профессор (1982). Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати (1990-95). “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган (1998). Назар Тўраевнинг илмий ишлари атом зарраларнинг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилишига оид. У назарий физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган. Унинг раҳбарлигида лазер нури билан қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториялари ташкил этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.