Ўзбекистон
26.10.2023
1 656

АҚШнинг Мейн штатидаги Люистон шаҳрида қуролли шахс одамларга қарата ўқ узди. Камида 22 киши ҳалок бўлгани, 60 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинган. Полиция маълумотларига кўра, ҳужумчи ҳалигача зарарсизлантирилмаган. Полиция жиноятчи қуролли ва ўта хавфли экани ҳақида огоҳлантирмоқда. Гумонланувчининг шахси аниқланган, у 40 ёшли Роберт Карддир. Штатнинг иккинчи йирик шаҳри аҳолисига хавфсиз жойларда бошпана топиш тавсия этилган ва шаҳарда тўлиқ карантин жорий этилган. Штат полицияси гумонланувчининг шахсини аниқлашда ёрдам сўраб, унинг суратини эълон қилган. “Люистонда фаол отишма мавжуд. Биз аҳолидан бошпанада қолишларини сўраймиз. Илтимос, уйларингизда қолинг ва эшикларингизни қулфланг,” – деган Мейн штати полицияси Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Оқ уйнинг билдиришича, Президент Жо Байден воқеа ҳақида хабардор қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари томонидан АҚШ бозорига калит олинди
10 дан ортиқ тўқимачилик компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб халқаро WRAP стандарти сертификатига эга бўлди.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
Байден президентлигидаги АҚШ Украинага қанча миқдорда ҳарбий ёрдам берди?
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори маълум бўлди.
АҚШда туман тушиши оқибатида 158 та машина бир-бири билан тўқнашиб кетди
ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 25 киши шифохонага ётқизилган. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.