Ўзбекистон
27.10.2023
1 462

Жо Байден президентлиги даврида АҚШ томонидан Украинага берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 44,5 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Пентагон хабар берган. Қайд этилишича, Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори 43,9 миллиард долларни ташкил қилган. Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Украина Қуролли кучларига 150 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдамнинг янги пакети ажратилишини маълум қилганди. “Янги ёрдам пакети ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олади”, дейилади департамент баёнотида. 25 октябрь куни “Politico“ газетаси Украина ва Исроилга кейинги ҳарбий ёрдам сўрови АҚШ Сенатида маъқулланиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигига ишора қилганди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
АҚШ давлат департаменти: Украинанинг НАТОга қўшилиши қарори коллектив равишда қабул қилинади
AҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Ведант Пател Қўшма Штатлар иттифоқнинг очиқ эшиклар сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. "Шубҳасиз, бу жамоавий қарор ва уни бутун алянс ҳал қилиши керак", - дея қўшимча қилди у. Бироқ, ҳозирча AҚШ муаммоларни ҳал қилишда Киевни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари томонидан АҚШ бозорига калит олинди
10 дан ортиқ тўқимачилик компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб халқаро WRAP стандарти сертификатига эга бўлди.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.