Ҳуқуқ
28.04.2026
45

2026 йил 1 майдан бошлаб алимент тўловларини ундириш тизимини янада самарали қилиш мақсадида янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, ушбу қарздорлик тўлиқ бартараф этилмагунига қадар қарздор шахсга айрим йирик битимларни амалга ошириш ҳамда айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланиш чекланиши мумкин.
Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — алимент тўлаш интизомини кучайтириш, болалар манфаатини ҳимоя қилиш ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликнинг тўпланиб қолишининг олдини олишдир. Амалиёт шуни кўрсатадики, айрим ҳолатларда алимент тўловлари ўз вақтида бажарилмайди, бу эса болаларнинг кундалик эҳтиёжлари ва ижтимоий ҳимоясига салбий таъсир кўрсатади. Янги тартиб ана шундай муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Чекловлар алимент қарздорлигини вақтида қоплашга ундовчи механизм сифатида қаралмоқда. Чунки йирик молиявий операциялар ёки давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятининг чекланиши қарздор шахсни ўз мажбуриятини тезроқ бажаришга ундаши мумкин. Бу эса ўз навбатида алимент олувчи томоннинг ҳуқуқларини самаралироқ таъминлашга ёрдам беради.
Шу билан бирга, мазкур тартиб жазолашдан кўра, аввало мажбуриятни бажаришга рағбатлантиришга қаратилганини ҳам таъкидлаш лозим. Яъни мақсад фуқароларнинг молиявий фаоллигини чеклаш эмас, балки болаларга тегишли маблағларнинг ўз вақтида етиб боришини таъминлашдир.
Айни пайтда жамиятда алимент масаласи фақат ҳуқуқий эмас, балки ижтимоий аҳамиятга эга муаммо сифатида ҳам қаралади. Чунки алимент оддий тўлов эмас, балки боланинг таълими, соғлиғи, овқатланиши ва кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган маблағдир. Шу боис алимент масаласида масъулият ва интизом ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Янги тартиб амалиётга татбиқ этилгач, алимент бўйича қарздорликларнинг камайиши, ижро интизомининг кучайиши ҳамда болалар манфаатлари янада самарали ҳимоя қилиниши кутилмоқда.
Нуринисо Нурмуҳаммедова,
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш институти
Матбуот котиби
Улашиш:
Бошқалар
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан бош тортиши мумкинми?
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишга ҳақли эмас.