currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларАлимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб

Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

28.09.2023

eye

5 679

Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб

Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Hudud24.uz алимент ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб беради. 1. Алимент тўламаса ҳам бўладими? Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Шунингдек, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. Шу билан бирга, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар. Маълумот учун: болалар 18 ёшгача вояга етмаган ҳисобланади. 2. Болаларга тўланадиган алимент миқдори қанча? Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан тайинланади ва ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда ундирилади: • бир бола учун — тўртдан бир қисми; • икки бола учун — учдан бир қисми; • уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак. 3. Вояга етган болага ҳам алимент тўланиши мумкинми? Албатта. Вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалари учун ота-онадан алимент ундирилади. Бунда алиментнинг миқдори ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. 4. Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Қонунчиликка кўра, болаларнинг таъминоти учун қўшимча маблағ талаб қилиниши мумкин. Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт. Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб харажатларни ундириши мумкин. 5. Алимент тўловчи шахсдан алиментни ундириш имкони бўлмаса-чи? Биринчи навбатда, боланинг манфаатлари йўлида вояга етмаган фарзандини моддий таъминламаётган шахсдан алимент ундириш бўйича давлат ижрочиси барча ундириш чораларини кўради. Барча чоралар натижасиз бўлгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади. Икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборади. Жамғарма алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда алиментни қоплаб беради. Агар Жамғарма маблағлари алиментни қоплаш учун етарли бўлмаса, маблағ келиб тушиши билан қопланади. Қоплаб бериш қарорларнинг келиб тушгани кетма-кетлигида амалга оширилади. 6. Алимент тўловчи чет элга ишлагани кетмоқчи бўлса-чи? Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчилар билан келишув тузиши шарт. Келишувга эришилмаган тақдирда алимент олувчи алиментни бир йўла тўлаш, алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Алиментлар олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади. 7. Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади: • бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда; • фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда; • алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланганида ёки у ёрдамга муҳтож бўлмай қолганида (суд шундай деб топганида); • меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда; • алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда.

Саламат Туремуратов, Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 719

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 996

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 473

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 455

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар: