Ўзбекистон
17.07.2023
1 665

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасининг қидирув шўбаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган тезкор тадбирларда алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 198 нафар қарздор фуқаро топилган. Натижада 73 нафар қарздор фуқаро алимент пулларини тўлаб бермаганлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилган. МИБ Самарқанд вилояти бошқармасининг маълум қилишича, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 110 нафар қарздор жисмоний шахсни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, қидирувга берилган ушбу шахслардан 36 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетгани аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган. Бундан ташқари, маҳаллий қидирувга берилган 74 нафар қарздорни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.