Ўзбекистон
03.01.2024
1 188

Андижон вилоятида автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир этди.
Оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчини тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ички ишлар бошқармаси вакилининг оёғида, ҳайдовчининг эса қовурға ва болдир суягида ёпиқ синиш жароҳати аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар Президент топшириғига кўра Ўзбекистонга қайтарилади
Ҳолат бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.
Самарқандда бир-бири билан тўқнашган иккита юк машинаси ёниб кетди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий ахборот берди.
Фарғонада Nexia-3 ва Tracker тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Мазкур ЙТҲ оқибатида яна уч киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Тошкентда аёл ҳайдовчи 2 нафар болани уриб юборди
Tracker ҳайдовчиси уриб юбориши оқибатида 8 ва 10 ёшли пиёдалар тан жароҳат олган.