Ўзбекистон
01.12.2023
972
© Фото: hudud24.uzИжтимоий тармоқларда маҳбус аёл ва унинг 1 ойлик чақалоғи уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилингани ҳақида хабар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда 29-ноябрь куни соат 20:05да Андижон вилоятидаги 3-Тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус О.Ғуломовани 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича бугун, 30-ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили жамоатчилик вакиллари билан биргаликда 3-сон Тергов ҳибсхонасида ўрганишлар олиб борган.
Маҳбус О.Ғуломова билан суҳбат давомида у ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарни тасдиклаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига шикоят ёзган. Фақатгина, О.Ғуломова фарзанди олиб қўйилганлигини ва ўзи тинчлантириш хонасига жойлаштирилганлигини тасдиқламаган. Фарзанди доим ўзи билан бирга бўлган ва тинчлантириш хонасига жойлаштирилмаган.
Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида О.Ғуломова билан бир камерада сақланаётган 3 нафар шахс билан ҳам суҳбат ўтказилиб, улардан ҳам ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинган.
Шу куни ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилиб, экспертиза натижасига кўра, О.Ғуломованинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун вилоят прокуратурасига юборилган.
Қайд этиш лозимки, мониторинг ўтказилган кунда она ва боланинг соғлиғи яхши экани аниқланган.
Шунингдек, ўрганиш давомида ҳибсхонадаги камераларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги текширилган. О.Ғуломова сақланаётган ва бошқа камералардаги ҳарорат белгиланган меъёрларга мувофиқлиги аниқланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.