Ўзбекистон
06.09.2023
1 838

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади. Бу ҳақда “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарориида белгиланди. Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно. 2025 йил 1 январгача тадбиркорларга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тизими жорий этилади. Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар йўлга кўйилади:
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?
Уй олиш учун субсидияга ариза бергандим. Аризам ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги сабабли субсидия рад этилганлиги тўғрисида хабарнома келди. Ушбу хабарномада айнан рад этиш сабаби, яъни қайси ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аниқ кўрсатилмаган. Мен нима учун субсидия берилмаслигини тушунмаяпман ва билишни истайман. Нима қилсам бўлади?
Андижондаги ҳибсхонада маҳбус аёл чақалоғи билан бирга калтаклангани ростми? Ҳолат Омбудсман томонидан ўрганилди
Ижтимоий тармоқларда маҳбус аёл ва унинг 1 ойлик чақалоғи уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилингани ҳақида хабар тарқалди.
“Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас”. Маданият вазирлиги санъаткорларга уй олишда ёрдам берилиши ҳақдаги хабарларга изоҳ берди
Вазирликка кўра, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда ва ижара уйларда яшаб келишмоқда.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун субсидия қандай олинади? 4 та муҳим маълумот
Қонунчиликда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик билан шуғулланадиган тадбиркорларга субсидиялар ажратиш белгиланган. Бу субсидиянинг миқдори қанча? Кимларга берилади? Қаерга мурожаат қилиш керак? Кимлар субсидияни ололмайди? “Hudud24.uz” шулар ҳақида батафсил маълумот беради.