Ўзбекистон
02.10.2023
1 484

Маълумотларга кўра, Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси террорчи ташкилоти Анқара марказидаги Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. “Бугун соат 9:30 атрофида бизнинг “Ўлмаслар” батальонимиз отряди Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносига қарши ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳаракат парламентнинг очилиш кунида, парламентга жуда яқин жойда амалга оширилиши белгиланган эди”, дейилади баёнотда. Тақиқланган партия аъзолари Ички ишлар вазирлиги биносига кириб, қўриқчини ўлдирган. Туркия Ички ишлар вазирлигига кўра, икки полициячи енгил жароҳат олган ва улар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган. Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси 1978 йилда тузилган бўлиб, ташкилот Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи сифатида тан олинган. Қайд этиш мумкин, кеча, 1 октябрь куни Анқарадаги Туркия Ички ишлар вазирлигининг Хавфсизлик бош бошқармасида теракт содир этишга уриниш бўлди. Икки эркак машинада бино олдига борган. Улардан бири ўзини портлатиб юборган, иккинчи террорчи эса отиб ўлдирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Москвадаги терактдан жабрланган оила болалари Бўстонлиқда дам олади
Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги “Crocus City”да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинди.
Ички ишлар вазирлиги терактларга чақириқ бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Аҳолидан теракт уюштириш учун пул таклиф этаётганларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, суҳбатга киришмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди
Давлат раҳбарлари мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.
Москвада сўнгги 10 йил ичидаги энг йирик теракт содир бўлди
Маълумотларга кўра, ҳозирча 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.