#NoComment
23.03.2024
1 331

Кеча, 22 март куни кечки пайт Москвадаги “Crocus City Hall”га концерт бошланишидан олдин қуролланган шахслар бостириб кириб, теракт содир этди.
Маълумотларга кўра, ҳозирча 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. 200 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва вилоятидаги теракт оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.
“Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирамиз. Агар керак бўлса, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг cалл-марказига: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзиллари: uzkorus@mail.ru мурожаат қилишини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги терактни кескин қоралади.
“Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз. Ҳалок бўлганларнинг барча оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейилади баёнотда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қилаётган йўловчилардан аэропортларга белгиланган вақтдан олдиндан етиб келишларини сўради.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.