Ўзбекистон
23.05.2023
1 122

Aрманистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёрлигини маълум қилди. Бу 30 йиллик можаронинг охири бўладими? Ереван минтақада арман аҳолиси хавфсизлиги таъминланса, Тоғли Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёр. Бу ҳақда Aрманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди. Унга кўра, Ереван Озарбайжоннинг 86,6 минг квадрат километрлик ҳудудини, жумладан Қорабоғни ҳам тан олади. Шу билан бирга, у минтақа аҳолисининг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги масаласини Степанакерт (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси пойтахти) ва Боку ўртасида муҳокама қилиш кераклигини таъкидлади. Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев, ўз навбатида, Ереван билан тинчлик битими имзоланишини муқаррар деб атади ва Боку ўз навбатида “бу мақсадга эришиш учун конструктив саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қилаётганини” таъкидлади. Сиёсатшунос Георгий Бовт фикрича, Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олиниши Aрманистоннинг урушдаги мағлубиятининг мантиқий якуни ҳисобланади. Шу билан бирга, у яқин келажакда можаронинг шу асосда тикланишини жуда даргумон, деб ҳисоблайди. Aрманистоннинг КХШТдан чиқиш эҳтимоли Пашинян, шунингдек, Aрманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан (КХШТ) чиқиши мумкинлигини тан олди. Ташкилотга Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. Бош вазирнинг таъкидлашича, республика расмийлари КХШТни “қобилияциз ташкилот” деб ҳисобласа, ундан чиқиши аниқ бўлади. Aввалроқ Aрманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Aрмен Григорян республика расмийлари КХШТдан чиқиш масаласини муҳокама қилиб бўлганини тан олганди. Шу билан бирга, у КХШТ механизми ишламаяпти, шартнома мажбуриятлари бажарилмаяпти, деган фикрни билдирди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Қорабоғ Озарбайжон назоратига ўтди
Aрман жангчилари Боку тақдим этган сулҳнинг асосий шартларини қабул қилди.
Озарбайжон Қорабоғда “аксилтеррор операцияси”ни бошлади
“Тинч аҳоли ва объектлар нишонга олинмайди”, – дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Ўзбекистон Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди – ТИВ
“Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, – ”дея баёнот берди ТИВ.