Ўзбекистон
20.09.2023
1 174

Aрман жангчилари Боку тақдим этган сулҳнинг асосий шартларини қабул қилди. Сулҳга кўра, Тоғли Қорабоғдаги арман қаршилик ҳаракати етакчилари “Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси”ни бутунлай тарқатиб юбориш ва қуролсизлантиришга ваъда бермоқда. Бундан ташқари, арман ҳарбий хизматчилари Россия тинчликпарвар контингенти зонасини тарк этади. Оғир техника ва қурол-яроғлар минтақадан олиб чиқилиши ва утилизация қилиниши керак, ҳудуднинг Озарбайжонга интеграциялашуви масалалари музокаралар мавзусига айланади. Ўт очишни тўхтатиш келишувининг бу натижалари тан олинмаган республика раҳбарияти матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Ушбу баёнотга кўра, Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари ва Озарбайжон марказий ҳокимиятлари ўртасидаги учрашув 21 сентябрь, пайшанба куни Евлах шаҳрида бўлиб ўтиши керак. Унда ушбу минтақада яшовчи арманларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинади. Aввалроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда ҳарбий операция муваффақиятли ўтказилгани ва айирмачилар позициялари йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди. Ереван камида 32 нафар тинч аҳолининг ҳалок бўлганини маълум қилди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олган. Боку бу рақамларни тасдиқламаган.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Озарбайжон Қорабоғда “аксилтеррор операцияси”ни бошлади
“Тинч аҳоли ва объектлар нишонга олинмайди”, – дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз — Cодиқ Сафоев
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг Қорабоғдаги тўқнашувлар бўйича ўз позициясини билдирди.
Ўзбекистон Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди – ТИВ
“Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, – ”дея баёнот берди ТИВ.
Шавкат Мирзиёев Фузулий шаҳрига келди
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни рафиқаси билан бирга Фузулий туманида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этди.