Ўзбекистон
19.09.2023
1 143

Озарбайжон армияси тан олинмаган Қорабоғда “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги хабар берди. “Уч томонлама декларация қоидаларини таъминлаш, Қорабоғ иқтисодий ҳудудида кенг кўламли провокацияларни бостириш, Арманистон қуролли кучлари қўшинларини ҳудудларимиздан қуролсизлантириш ва олиб чиқиб кетиш ҳамда тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида минтақада маҳаллий антитеррор чоралари бошланган”, дейилади хабарда. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Озарбайжон ҳарбийлари юқори аниқликдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда Арманистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг позицияларини, уларнинг узоқ муддатли ўқ отиш нуқталарини, шунингдек, жанговар воситалар ва ҳарбий объэктлар яроқсиз ҳолга келтирилган. “Тинч аҳоли ва объектлар нишонга олинмайди”, – дейилади баёнотда. Тоғли Қорабоғда отишмалар бошлангани ҳақида тан олинмаган республиканинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян ҳам хабар берган. “Биз йирик артиллериядан ўққа тута бошладик”, деб ёзди у Telegram-каналида. У нима бўлганлиги ҳақида бошқа маълумот бермаган. Арманистон Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, мамлакат чегараларида вазият тинчлигини эълон қилган. “Соат 14:00 ҳолатига кўра, Арманистон чегараларидаги вазият нисбатан барқарор”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.