currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликлар“Ассалому алайкум, мустақил Ўзбекистон!” — 32 йил аввал ўзбек газеталари мустақиллик эълон қилинишини қандай ёритган? 

“Ассалому алайкум, мустақил Ўзбекистон!” — 32 йил аввал ўзбек газеталари мустақиллик эълон қилинишини қандай ёритган? 

Ўзбекистон

calendar

01.09.2023

eye

1 412

“Ассалому алайкум, мустақил Ўзбекистон!” — 32 йил аввал ўзбек газеталари мустақиллик эълон қилинишини қандай ёритган? 

Биринчи президент Ислом Каримов 1991 йилнинг 31 августида республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистонни мустақил давлат деб эълон қилади. Ўша йилдан 1 сентябр умумхалқ байрами сифатида белгиланади. 31 август эса ўзбекистонликлар ҳаётида унутилмас кун, тарихий воқелик юз берган сана бўлиб муҳрланади. Бунда ўзбек матбуотининг ҳам ҳиссаси катта. “Hudud24.uz” мустақиллик эълон қилинган илк кунлар газеталарда нималар ёритилгани ва жамоатчилик янгиликни қандай қаршилаганига қизиқди.  “Совет Ўзбекистони”дан “Ўзбекистон овозигача” – 24 соат! Ўзбекистон мустақил дейилгач, асосан йирик ва ҳар куни чиқадиган нашрлар – “Совет Ўзбекистони” ва “Правда Востока”да жараён батафсил ёритилади. Қолган газеталар эса 2 ёки 3 сентябрда байрам шукуҳи, халқ фикри, фаоллар муносабатини нашр этади. Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг асосий нашри ҳисобланган, илк таъсис этилганида “Иштирокиюн” бўлган “Совет Ўзбекистони”нинг бош саҳифасида “Тарихий кун бугун” сарлавҳаси билан партия йиғилишида нималар бўлиши ҳақида олдиндан қисқача хабар жойланади. [caption id="attachment_19195" align="alignnone" width="941"] ФОТО: “Совет Ўзбекистони” газетаси. 1991 йил 31 август. 169-сон.[/caption] Сессияда халқ депутатлари нимани муҳокама қилиши айтилгач, таҳририят жамоаси: “Бугунги кун – Ўзбекистоннинг мустақиллик куни, халқимиз янги байроқ остида янги куч, янги ғайрат билан бирлашган, жипслашган, аҳиллашган, биродарлашган кун сифатида солномаларда бир умрга қолади, ардоқланади”, дея тилак билдиради. Газетанинг қолган бетларида бу мавзуга оид қўшимча материал чоп этилмаган. Тафсилотлар ҳам келтирилмаган. “Совет Ўзбекистони”, “Тошкент оқшоми”, “Тошкент ҳақиқати”, “Правда Востока”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталари кенгашнинг эртаси куни – 1 сентябрдан тарихий санага оид материалларни эълон қилади. Халқни байрам билан табриклаб, Биринчи президент Ислом Каримовнинг нутқи матнини нашр этади. Бунга қўшимча, 1 сентябрдан “Совет Ўзбекистони” газетаси “Ўзбекистон овози”га айланади. Нашрнинг “Бутун дунё пролетарлари, бирлашингиз!” шиори ўрнида “Ассалому алайкум, мустақил Ўзбекистон!” жумлалари босилади. [caption id="attachment_19194" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Ўзбекистон овози” газетаси. 1991 йил 1 сентябрь. 170-сон.[/caption] Ушбу сонда мустақилликни эълон қилган И.Каримов нутқи ва журналистлар билан учрашуви кенг ёритилади. Яна амнистия тўғрисидаги фармон ҳам эълон қилинади. Ислом Каримовнинг журналистлар билан учрашувда бир мухбирнинг Ўзбекистон ўзининг пулини чиқарадими, деган саволига қуйидагича жавоб янграйди: “Болтиқбўйи жумҳуриятларида, Украинада, бошқа бир қанча республикаларда ўз миллий валютасини чиқаришга ҳаракатлар бўлиб турибди. Агар Иттифоқ органлари Ўзбекистонни бундан ҳам танг аҳволга солиб қўйишадиган бўлса, жумҳурият пулини чиқариш масаласи кун тартибига қўйилади”.  [caption id="attachment_19193" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Тошкент оқшоми” газетаси. 1991 йил 2 сентябрь. 169-сон[/caption] Яна бир Компартия нашри ҳисобланган “Правда Востока”нинг бош саҳифаларида Ўзбекистоннинг мустақил ва суверен давлат бўлгани катта ҳарфлар билан ёзилди. [caption id="attachment_19192" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Правда Востока” газетаси. 1991 йил 1 сентябрь. 170-сон[/caption] Аммо нашр ортиқча тафсилотларга ўрин бермай, нутқ, амнистия ҳақидаги фармон ва Ислом Каримовнинг журналистлар билан учрашувини ёритади, холос. Зиёлилар овози “Ўзбекистон овози” эса Абдулла Ориповнинг қутлов шеъри, Иброҳим Ғафуровнинг “Истиқлолни ким севмайди?” мақоласини жойлаб, муштарийларга сўз беради. [caption id="attachment_19191" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Ўзбекистон овози” газетаси. 1991 йил 1 сентябрь. 170-сон[/caption] [caption id="attachment_19190" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Ўзбекистон овози” газетаси. 1991 йил 1 сентябрь. 170-сон[/caption] Тилакларини газета орқали билдираркан, Иброҳим Ғафуров ўша кунлар манзарасини чизиб беради: “Ёлғонни сув каби ичиб юборадиган одамлар давлат тепасига найранглар ва зўравонликлар билан чиқиб олдилар. Давлат сиёсатининг асоси ёлғонга қурилди. Кетма-кет, устма-уст фожиалар қалашиб келаверди. Фожиаларнинг туб сабабларини ҳам ёлғон тушунтирдилар”. Байрамнинг ҳақиқий шукуҳи газетанинг 3 сентябр сонида билинади. “Мустақиллик йўли – янгиланиш, истиқлол йўли” бош сарлавҳаси билан тантаналардан репортажлар босилади. [caption id="attachment_19189" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Ўзбекистон овози” газетаси. 1991 йил 3 сентябрь. 171-сон[/caption] Шоира Ҳалима Худойбердиева эса “...мен ўз ёғига қоврилиб, қуриб, қақшаб бораётган Элимнинг эркакларига мурожаат этмоқчиман” дея совет даврида юзага қалққан иккита фожиа ҳақида гапиради. [caption id="attachment_19188" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Ўзбекистон овози” газетаси. 1991 йил 3 сентябрь. 171-сон[/caption] Оролнинг қуриши ва аскарликка кетиб, ўлиги қайтган ўзбек йигитларини йўқотиш халқнинг улкан мусибати, нотўғри сиёсат натижаси деб ёзғиради. “Қачонгача Криловнинг масалидагидай тўрт томонга тортаверасизу, юкингиз жойидан силжимай тураверади?, – дейди шоира. — Ҳар бирингиз ўзингизни ишлаган қилиб, халқпарвар қилиб кўрсатиш билан овора, далил шуки, қилинган ишнинг натижаси кўринмайди, аёлларимизнинг кўзидаги ёш қуримайди. Армиядан тобутлар келиши давом этяпти!”. Ҳудудлардан хабарлар “Ўзбекистон овози” газетасининг 1 сентябр сонида хоразмлик раис А.Искандаров мустақилликни улуғлаб, қандай ишлар бажарилиши шартлигини айтиш баробарида муаммоларни ҳам унутмайди. [caption id="attachment_19187" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Ўзбекистон овози” газетаси. 1991 йил 1 сентябрь. 170-сон[/caption] “Ўтказилаётган илмий-тадқиқотлар вилоятдан юқоридаги ҳудудлардан Амударёга ҳар йили 4 миллиард куб метрдан кўпроқ турли хил химикатларга тўйинган оқава сувлар қуйилаётганини тасдиқлади, – деб ёзади раис А.Искандаров. – Вилоятимиз ана шу сувни ичаётгани сабабли аҳолининг 80 фоиз қисми турли хил касалликларга чалинган”.  Раис Хоразмдаги ер тақчиллиги, Орол фожиасининг воҳа аҳли саломатлиги, яшаш тарзига жиддий таъсир қилаётганини таъкидлайди. Мустақиллик сабаб муаммолар ечим топишига умид билдиради. 1991 йилгача Халқ таълими вазирлигининг ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Марказий институти бўлган муассаса 1 сентябрдан Абдулла Авлоний номи билан аталади. Буни муаллиф “узукка кўз қўйгандек” деб таърифлайди. [caption id="attachment_19186" align="aligncenter" width="395"] ФОТО: “Ўзбекистон овози” газетаси. 1991 йил 1 сентябрь. 170-сон[/caption] “Тошкент ҳақиқати” газетаси ҳам 3 сентябрда вилоятдаги туманларда байрам қандай ўтказилганини ёритади. Бекобод, Бўстонлиқ, Пискент, Оҳангарон, Ангрен ва бошқа туман-шаҳарлардан репортажлар тайёрланиб, Тошкент шаҳридаги байрам қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берилади. Чунончи, Карл Маркс кўчаидаги сайилгоҳ, Шоирлар хиёбони, Ўзбекистон Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси боғи ҳамда Тельман, Горький, Улуғбек номли боғлар гавжум бўлгани айтилади. [caption id="attachment_19185" align="aligncenter" width="941"] ФОТО: “Тошкент ҳақиқати” газетаси. 1991 йил 3 сентябрь. 170-сон[/caption] Республика нашрлари Ўзбекистоннинг СССРдан ажралиб, ўз йўлидан кетиши, энди Иттифоққа бўйсунмай, озод ва ҳур яшашини алқаркан, Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон овози” газетасининг 1 сентябр сонида қуйидагича тилак билдиради: “Мен ўз мустақиллигига эришган халқим дунёга омилкор ва маърифатли халқ сифатида чиқишини истайман”.    Чарос Низомиддинова тайёрлади.  

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
992

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
980

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
911

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
887

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: