Ўзбекистон
12.01.2023
1 658

— Мен автомашина сотиб олган эдим, эндиликда ушбу нотариал тасдиқланган автомашина олди-сотди шартномасини сотувчи билан ўзаро келишув асосида бекор қилмоқчиман. Нотариусга мурожаат қилганимда, хотинингизнинг шартномани бекор қилишга оид розилиги керак деяпти. Шу тўғрими? Саволга Бухоро шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилобар Бозорова жавоб берди: — Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарор билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига” асосан олди-сотди шартномани бекор қилиш учун сотиб олувчининг хотини (эри)нинг нотариал тартибда тасдиқланган ёки нотариал тартибда тасдиқланган розиликка тенглаштирилган бошқа ваколатли ташкилотлар мансабдор шахслари томонидан, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилиги талаб қилинади. Нотариуснинг талаби қонунийдир.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Никоҳдан ажратишда давлат божи миқдорини камайтириш мумкинми?
Бола асраб олгандим. Mенга қандай таътиллар берилади?
10 йилдан бери бирга яшамасак, икки марта ярашув муддати шартми?
Эр-хотин ажрашаётганда болаларнинг ким билан қолиши қандай ҳал этилади?