Ўзбекистон
10.05.2023
3 424

САВОЛ: МИБ томонидан автотранспорт воситасига тақиқ қўйилган, аммо менинг ҳеч кимдан қарздорлигим йўқ. Шу тўғрими? ЖАВОБ: Қуйидаги ҳолларда автомобилга тақиқ қўйилиши мумкин: 1. “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан автомобил эгасининг қарздорлиги бўлган ҳолатда. Мулкдорнинг ҳеч қандай қарзи бўлмаганда давлат ижрочиси томонидан унинг автомобилига тақиқ қўйилиши мумкин эмас. 2. Агарда мол-мулк (автомобил) умумий мулк объекти бўлса, (эр ёки хотинга улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса,) тарафлардан бирининг илтимосига биноан тақиқ қўйилиши мумкин. 3. Автотранспорт воситаси тарафлар ўртасидаги тўлов мажбуриятларини кейинчалик, яъни битимда кўрсатилган маълум муддатда амалга ошириш шарти билан бошқа шахсга ўтказилганда, нотариус томонидан тарафлар ўртасидаги тўлов ва бошқа мажбуриятлар амалга оширилгунга қадар битимда кўрсатилган муддатга кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади. 4. Автомобил гаров нарсаси бўлса, бундай ҳолатда ҳам автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади. Бундай ҳолатларнинг барчасида тақиқ нотариус томонидан қўйилади. Қарздорлик бўлмаганда МИБ томонидан автомобилга тақиқ қўйилиши нотўғри. Бу масалада маъмурий судга шикоят қилиш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Самарқандда алимент тўламай, қочиб юрган 198 нафар қарздор топилди
Жарима суммаси ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмаслиги қонун билан белгиланди
БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қарзни ўз вақтида тўламаслик: фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача); мансабдор шахсларга10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ундирув қаратилмайдиган мулк ва маблағлар ҳақида биласизми?