Life Style
31.05.2025
622
Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 29-30 май кунлари “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзусида “LawSpring” халқаро юридик форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда 40 дан ортиқ давлатдан адлия вазирлари, ҳуқуқни тартибга солувчи органлар вакиллари, йирик халқаро ҳуқуқшунослар, Legal Tech соҳасининг етакчи экспертлари, IT мутахассислар ҳамда бизнес вакиллари иштирок этди.
Форумда иштирок этиш учун келган хорижлик меҳмон Беларусь Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази директори ўринбосари Ирина Чупракова “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди.
Марказда ўтказилган учрашув хорижлик меҳмонда чуқур таассурот қолдирди.
Беларуслик меҳмон дастлаб марказнинг Мультимедиа бўлими фаолияти билан яқиндан таништирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган медиа-материалларни тайёрлаш, уларни телерадиоканаллар орқали тарқатиш, марказ фаолият йўналишлари, соҳага жорий этилаётган янгиликлар, келажакдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Марказ фаолияти билан танишиш давомида юридик ҳамда ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тажрибаси билан қизиқди. И.Чупракова марказ томонидан чоп этилаётган китоблар, кодекслар ва уларга шарҳлар, юридик адабиётлар ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизмат турлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, Lex.uz миллий қонунчилик базаси тақдимоти ўтказилди.
Учрашув давомида мазкур йўналишдаги ишлар бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашилди, келажакдаги режалар, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки марказ ходимларининг ўзаро стажировкасини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлатнинг ҳуқуқий ахборот марказлари ўртасидаги бундай учрашувлар ҳуқуқий ахборот алмашинуви ва қонунчилик соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
Беларусь ва Ўзбекистон миллий ҳуқуқий ахборот марказлари ҳамкорлиги
Хорижлик меҳмон “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди.