Ҳуқуқ
05.01.2026
855

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб тадбиркорларнинг маъмурий харажатларини 90 миллиард сўмгача қисқартириш, шунингдек, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларида 15 кунгача вақтини тежаш белгиланган.
Бизнесни комплекс тарзда рўйхатдан ўтказиш нималарни назарда тутади?
2026 йил 1 январдан бошлаб «Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматларни кўрсатилади:
(а) электрон рақамли имзо калитини бериш;
(б) банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;
(в) айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;
(г) кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
(д) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини олиш (солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда гувоҳнома бериладиган солиқ тўловчиларга);
(ж) онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
(з) юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.
Фармонга кўра, «Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили доирасида тадбиркорлик субъекти ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади ва танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(а) якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;
(б) тадбиркорлик субъектларининг бирламчи маълумотлари (исми, фамилияси, отасининг исми, фирма номи, манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ҳ.қ.) ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан бепул киритилади. Бунда:
(i) якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотлар — Ички ишлар вазирлигининг «ID-карта» автоматлаштирилган ахборот тизимидан;
(ii) бошқа маълумотлар — Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан ўрнатилган тартибда реал вақт режимида «Лицензия» ахборот тизимига тақдим этилади.
Фармон билан 2026 йил 1 мартдан бошлаб, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.