Ўзбекистон
06.08.2023
1 582

Ижтимоий тармоқларда Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида боғча директори пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди. Хабарни Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси тасдиқлади. Ушбу воқеа юзасидан берилган расмий муносабатда айтилишича, жорий йилнинг 5 август куни соат 02.30да Жиззах вилояти Фориш тумани Дўстлик маҳалласида яшаган 1975 йилда туғилган А.Х. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳатлари билан олиб келинган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган. Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида А.Х.га 5 август куни соат 00.30да унинг маҳалладоши 1989 йилда туғилган О.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан тана қисмига икки марта зарба берганлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Фориш тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104- моддаси 3- қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
“Марокаш” чойхонасида 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдиришда гумонланган шахс ушланди
Шу йил 21 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 25 ёшли йигит жанжал сабабли тенгдошини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Фарғона вилоят ИИБ кеча жиноятда гумонланган шахс ушланганини маълум қилди.
Бекободда экология инспекторини пичоқлаган шахс ушланди
Гумонланувчига ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.