currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларБолаларни зарарли ахборотлардан қандай ҳимоя қилиш керак? 5 та муҳим маълумот

Болаларни зарарли ахборотлардан қандай ҳимоя қилиш керак? 5 та муҳим маълумот

Ўзбекистон

calendar

06.11.2023

eye

1 590

Болаларни зарарли ахборотлардан қандай ҳимоя қилиш керак? 5 та муҳим маълумот

Ҳозир ахборот тарқатувчи ва ахборот истеъмолчиси ўртасида муҳаррир, мусаҳҳиҳ, таҳририят каби воситалар йўқолган. Ҳар ким қонун доирасида исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Айни шароитда болалар онгини хавфли маълумотлардан асраш масаласи долзарб. Хўш, болаларни зарарли ахборотдан қандай ҳимоя қилиш керак? Ахборотнинг ёшга доир қандай таснифлари бор? Hudud24.uz муҳим тавсияларни беради.

  1. Болалар ўртасида қандай ахборотларни тарқатиш тақиқланган?
Қонунчиликка асосан, болалар 18 ёшга тўлмаган шахслар ҳисобланади. Болалар ўртасида қуйидаги ахборотларни тарқатиш тақиқланган: 
  • болаларни ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлиғига зарар етказишга, ўз жонига қасд қилишга тарғиб қиладиган;
  • болаларда алкогол ва тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар истеъмол қилиш, қимор ўйинлари, оммавий тартибсизликда қатнашиш, фоҳишалик, тиланчилик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатнинг билан шуғулланишга ундайдиган;
  • одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилишни оқлайдиган ёки зўравонлик хатти-ҳаракатларига ундайдиган;
  • оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб қиладиган, шунингдек ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган;
  • ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга олиб келадиган;
  • болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирланган ёки баён этилган;
  • жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этишга чақирадиган;
  • уятли сўзларни (ҳақоратларни) ўз ичига олган;
  • порнография хусусиятига эга бўлган ахборотни ўз ичига олган;
  • ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги ахборотлар (жумладан, бундай боланинг Ф.И.Ш, туғилган санаси, яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи, ўқиш ёки иш жойи тўғрисидаги, унинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг фото- ва видеотасвирлари орқали боланинг шахсини аниқлашга имкон берадиган ахборотлар киради).
Эслатма!!! Зарарли ахборотлар тарқатадиган сайтларни ҳамда экстремистик ташкилотлар номларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталидан (https://data.egov.uz/) билиб олиш мумкин. 
  1. Ахборотларнинг ёшга оид қандай таснифлари бор?
Ахборотнинг ёшга оид таснифи тарқатувчилар томонидан экспертларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш бошлангунига қадар  белгиланиши керак. Ёшга оид таснифда:
  • унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;
  • муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари;
  • ундаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимоли баҳоланади.
Ахборотларда ёш қуйидагича кўрсатилиши керак:
  • етти ёшга тўлмаган болалар учун “0+”;
  • етти ёшга тўлган болалар учун “7+”;
  • ўн икки ёшга тўлган болалар учун “12+”;
  • ўн олти ёшга тўлган болалар учун “16+”;
  • болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотида “18+” ёзуви акс этиши керак.
  1. Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоялаш учун қандай тадбирлар амалга оширилади?
Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот жамоат жойларида айланишига йўл қўйилмайди. Жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган босма маҳсулот тарзидаги ахборот маҳсулотини фақат ёпиқ ўровларда тарқатишга йўл қўйилади. Болалар учун зарарли ахборотни ўз ичига олган маҳсулотни таълим, тиббиёт, санаторий-курорт, жисмоний тарбия-спорт муассасаларида, болаларнинг маданият, дам олиш ва соғломлаштириш ташкилотларида тарқатиш мумкин эмас. Болалар кўриши мумкин бўлмаган томошабоп тадбирларда тадбир бошланишидан олдин ушбу тадбирда тегишли ёш тоифаларидаги болаларнинг иштирок этишига йўл қўйилмаслиги ҳақида овозли хабар эълон қилиниши керак.
  1. Бунга қайси ташкилотлар масъул?
Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиши керак бўлган органлар ва ташкилотлар тизимига қуйидагилар киради:
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
  • таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари;
  • давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
  1. Зарарли ахборот тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Жавобгарлик ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини, ахборотнинг айланишини ёки унинг болалар кириши учун очиқ бўлган жойларда намойишини амалга оширган шахсларда бўлади. Оилаларда эса болалар онгини зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш, албатта, ота-оналар ёки бошқа қонуний вакиллар зиммасига юкланади. Болалар ўртасида зарарли ахборот тарқатганлик учун Жиноят кодексининг 127-, 1271-, 130-, 1301-, 140-, 1411-, 1412-, 1413-, 2441-, 2443-, 2446-моддаларида жавобгарлик белгиланган.

Мақсуд Мустафоев,

Hudud24.uz колумнисти

 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 763

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 600

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
30-май 2024, 08:24
399

Соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади

Оромгоҳларда янги бинолар қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

cover image
16-апрел 2024, 08:47
578

Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.

cover image
24-март 2024, 11:47
649

Болага телефонни қачон ва қанча вақтга бериш мумкин: 5 та муҳим саволга жавоб

Ота оналардан: “Болаларга телефон бериш керакми ё йўқми?” деб сўраш бефойда, чунки жавоб қандай бўлишидан қатъи назар, барибир бир куни бола гаджетни қўлига олади ва ундан фойдаланади. Ушбу мақолада “болага қачондан телефон бериш мумкин”, “қанча вақт фойдаланса бўлади?”, “нима кўриш мумкин?” каби муҳим саволларга жавоб берилади.

cover image
29-январ 2024, 12:35
481

Боланинг “шахсий ҳудуди”. Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми?

Боланинг “шахсий ҳудуд”ига нималар киради? Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми? Умуман, болалар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши мумкинми?