currencies image

11 818,07 UZS

35,48

usd

currencies image

13 788,14 UZS

81,70

eur

currencies image

141,69 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларБолаларнинг 10 та муҳим ҳуқуқи

Болаларнинг 10 та муҳим ҳуқуқи

Ҳуқуқ

calendar

01.06.2024

eye

2 358

Болаларнинг 10 та муҳим ҳуқуқи© Фото: hudud24.uz / habikatura

Қонунчиликка кўра, бола (болалар) — 18 ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) ҳисобланади. Уларнинг қонунчиликда белгиланган кўплаб ҳуқуқлари мавжуд. Шулардан энг муҳимлари ҳақида hudud24.uz маълумот беради.

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.

2. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

3. Ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм, ота исми олиш, миллати ва фуқаролигига эга бўлиш ҳуқуқига, шунингдек уларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эга.

4. Ҳар бир бола эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жойи дахлсизлиги ва хат-хабарларини сир тутиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

5. Ҳар бир болага унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

6. Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, улар билан бирга яшаш ва уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, унинг манфаатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно.

7. Ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Боланинг чет элга сафарлари фақат ота ва онанинг ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

8. Оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир.

9. Бола қонунда белгиланган тартибда хусусий мулк ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Боланинг шахсий фойдаланишида бўлган, бола томонидан ҳадя, мерос тариқасида олинган, шахсий меҳнати эвазига ёки бошқа қонуний усулда олинган буюмлар, мол-мулк унинг хусусий мулкидир.

10. Ҳар бир бола ўзининг ёши, соғлиғининг ҳолати ва касбий тайёргарлигига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат қилиш, фаолият турини ва касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга. Ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.

11. Ҳар бир бола ўзининг ёши, соғлиғи ҳамда эҳтиёжларига мос келадиган дам олиш ва бўш вақтга бўлган ҳуқуққа эга.

12. Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга.

13. Ҳар бир бола турар жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Л.Розимова

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
892

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
827

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
772

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


27-июл 2026, 10:26
742

Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?

Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.