currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларБу йил вабо авж олган мамлакатлар сони 31 тага етди – ЖССТ

Бу йил вабо авж олган мамлакатлар сони 31 тага етди – ЖССТ

Ўзбекистон

calendar

25.10.2023

eye

1 141

Бу йил вабо авж олган мамлакатлар сони 31 тага етди – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён 31 мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди. “Кўрсаткичлар йил сайин ошиб бораётгани хавотирли. Масалан, ўтган йили вабога чалиниш ҳолатлари 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайган эди. Бу йил эса вазият янада ёмон”, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус. Ҳозир эпидемия ўчоқларининг катта қисми Африка мамлакатлари ҳудудига тўғри келади. Халқаро экспертларнинг прогноз қилишича, келгусида йиллик касалланишлар сони 1,3 миллиондан 4 миллионга етиши мумкин. Бу эса 143 минг кишининг ўлимига сабаб бўлиши тахмин қилиняпти.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: