Ўзбекистон
28.09.2023
1 182

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, ўтган йили вабо билан касалланиш ҳолати икки баравар кўпайган. Охирги маълумотларга кўра, 2022 йилда 472 мингдан ортиқ кишида вабо касаллиги қайд этилган. Таққослаш учун, 2021 йилда бу кўрсатгич 223 мингдан ортиқ кишида қайд этилган . ЖССТ маълумотларига кўра, Афғонистон, Камерун, Конго Демократик Республикаси, Малави, Нигерия, Сомали ва Сурия ўтган йили вабодан энг кўп жабр кўрган. “Можаролар, иқлим ўзгариши, мамлакат ривожига чекланган сармоя ва заифлик туфайли одамларнинг миграцияси вабо эпидемиясининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. COVID-19 нинг тугаши, жумладан, инфекциянинг олдини олиш ва назорат қилиш чораларининг камайиши ва эпидемияга қарши курашиш учун маблағларнинг камайиши бошқа касалликларга, шу жумладан вабо кўпайишига ҳам таъсир қилди”, дейилади ЖССТ ҳисоботида. ЖССТ экспертларининг таъкидлашича, инфекция ҳақида ҳали етарли маълумотлар йўқ. Улар ушбу иллат оқибатида ҳар йили 1,3-4 миллион касаллик ва 143 минггача ўлимни башорат қилмоқда .
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Йил бошидан буён дунё бўйича вабога чалинганлар сони 603 минг нафардан ошди – ЖССТ
Касалланганлар орасидан 3 804 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Бу йил вабо авж олган мамлакатлар сони 31 тага етди – ЖССТ
Йиллик касалланишлар сони 4 миллионга етиб, 143 минг киши вафот тахмин қилиняпти.
Йил бошидан бери икки мингдан ошиқ киши вабо касаллигидан вафот этди
Биргина июнь ойида 18 мамлакатда яшовчи 166 нафар бемор эпидемия оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
ЖССТ: Дунёда тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда
Ер юзида 1,25 миллиард киши ҳамон чекувчилар сафида.