Ўзбекистон
16.02.2024
1 481

Бугун, 16 февралдан Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси кучга киради.
Жорий йилнинг 16-январ куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси имзоланган эди.
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Акқулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белхул томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Келтирилишича, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз боришлари мумкин, шу тариқа мамлакат “Passport Index”жаҳон рейтингида 69-ўринни эгаллаб турибди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонликлар учун Таиландга визасиз режим жорий қилингани ростми? ТИВ матбуот котиби тушунтириш берди
Аввалроқ, Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
4 февралдан Ўзбекистон фуқаролари Эронга визасиз бора олади
Эронга сайёҳ сифатида борган 28 давлат, хусусан Ўзбекистон фуқаролари жорий йилнинг 4 февралидан бошлаб визасиз кира олади.
Энди ўзбекистонликлар Қатарга визасиз бора олади
Аввалроқ, Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаган эди.