#NoComment
05.06.2024
1 146

Аввалроқ, Таиланд томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз тартиб жорий қилингани хабарлар тарқалди. Бу маълумот қанчалик асослилиги юзасидан Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов тушунтириш берди.
Билдирилишича, 2024 йил 29 май куни Таиланд оммавий ахборот воситаларида мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш мақсадида Ҳукумат виза қоидаларини юмшатишни ўз ичига олган иқтисодий рағбатлантириш режасини эълон қилгани тўғрисида ахборот тарқатилди.
Унга кўра, Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпаяди, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилган.
Ушбу масала бўйича Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консулхонаси Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланган. Таиланд ТИВ Консуллик департаменти маълумотига кўра, виза режимининг узайтирилиши тўғрисида ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилингани йўқ.
Таиланд ТИВ минтақавий бошқармаси маълумотига кўра, виза тартибини соддалаштириш бўйича ҳукумат қарори мавжуд ва бу бўйича Консуллик департаменти томонидан Таиланднинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига тегишли йўриқнома юборилади ва ТИВ сайтида расмий маълумот чоп этилади.
"Шунингдек, бир томонлама жорий этилаётган виза режимини соддалаштириш тартиби маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон ТИВ Таиланд томонидан расмий нота олиниши билан қўшимча хабар берамиз", дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Бугундан ўзбекистонликлар БААга визасиз бора олади
16 февралдан икки давлат ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси кучга киради.
4 февралдан Ўзбекистон фуқаролари Эронга визасиз бора олади
Эронга сайёҳ сифатида борган 28 давлат, хусусан Ўзбекистон фуқаролари жорий йилнинг 4 февралидан бошлаб визасиз кира олади.
Энди ўзбекистонликлар Қатарга визасиз бора олади
Аввалроқ, Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаган эди.
Таиландда 3 нафар ўзбекистонлик одам савдоси қурбонига айланди