currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларБўкада терговга жалб қилинган шахс қийноқ оқибатида вафот этган

Бўкада терговга жалб қилинган шахс қийноқ оқибатида вафот этган

Ўзбекистон

calendar

05.06.2023

eye

830

Бўкада терговга жалб қилинган шахс қийноқ оқибатида вафот этган

Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудида бир қатор ўғирлик жиноятларини содир этишда гумонланиб, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 3 июнь куни терговга жалб этилган Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1987 йилда туғилган У.С. ҳимоячиси Х.Юлдашева иштирокида Бўка тумани ИИБ тергов хонасида видеоёзувга тўлиқ ёзиб олинган ҳолда сўроқ қилинган. Гумонланувчи У.С. соат 19.00да ЖПКнинг 227-моддаси билан процессуал тартибда ушланган ва Бўка тумани ИИБдаги “Фуқароларни вақтинча сақлаш хонаси”га жойлаштирилган. Шу куни соат 23.30ларда гумонланувчи У.С.нинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли тез-тиббий ёрдам хизмати чақиртирилиб, шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.Абдулхаков, ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойига чиқиб вазият ўрганилган, воқеа жойи кўздан кечирилиб, ишга алоқадор ходимларнинг кўрсатмалари олинган. Аниқланишича, 3 июнь куни соат тахминан 22.00ларда гумонланувчи У.С. Бўка тумани Жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходимлари томонидан процессуал тартиб бузилган тарзда махсус сўров хонасига эмас, балки хизмат хонасига олиб чиқилиб, у билан бошқа жиноятга алоқадорлиги бўйича суриштирув ўтказилган. Жараёнда фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, кейинчалик ўлими юз берган. Тайинланган бирламчи суд-тиббий экспертизасининг ташхисига кўра У.С.нинг танасида тан жароҳатлари борлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 235-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходимлар Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ҳибсга олинган. Холис тергов ва текширувни таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бундан ташқари, мазкур салбий ҳолатга алоқадор бўлган тезкор ходимлар Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ички ишлар органлари тизимидан бўшатилганлиги айтилмоқда. Шунингдек, Ички ишлар азирлигининг марказий аппарати ҳамда Тошкент вилояти ИИББ масъул раҳбарлари ва бошқа ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Мазкур ҳолатга нисбатан жамоатчилик фаоллари ўзларининг муносабатини билдириб ўтишди. davletovuz канали муаллифи Қобил Хидиров: "Ички ишлар тизими ислоҳ қилиниши керак. Етти йилдан бери такрорланади. Юқоридаги ва бошқа ҳолатлар ички ишлар органларига кириб қолган "бир-иккита ноинсоф" ходим эмас, балки тизимли муаммо, муаммо бўлса ҳамки, бунга косметик ислоҳотлар билан эмас, қатъий ва тизимли асосда чора кўрилиши лозим", — деб ёзади. Тизимдаги адолатсизлик ҳолатларидан ҳафсаласи пир бўлиб, қашқадарёлик блогерларнинг "тинч исёни" бошлангани ҳақида Шаҳноза Соатова ҳам ёзади. "Камералар, "тергов сири" деган важлар, жазоловчи чоралар – ҳаммаси фуқаролар зарарига. ички ишлар фойдасига ишлайверса, ростан ҳам қўрқинчли...", — дея қўшимча қилади у. Блогер Нурбек Алимов ҳам Ички ишлар тизимини ислоҳ қилинишига муҳтож эканлигини таъкидлаб, қуйидагича қайд этади: "Бугун эса халқ сизлардан қўрқади. Қўрқишга сабаблар кўп. Қўрқув бефарқликни келтириб чиқаради, бефарқлик эса деградацияни. Бу нарса келажакда ўзингизга ҳам зарар бўлиши мумкин".

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 786

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 723

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 615

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 614

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: