Ҳуқуқ
14.08.2025
975

Мамлакатимиз дунё ҳамжамиятига кенг йўл очгандан сўнг, фуқароларимиз томонидан турли хорижий давлатларга бориб, яшаш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Мазкур ҳолатларда чет давлатда содир қилган жиноий қилмиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ҳам жавобгарликка тортиладими деган ўринли савол туғилади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 11-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс ушбу Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортилади.
Агар қилмиш:
а) Ўзбекистон ҳудудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган бўлса;
б) Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса;
в) Ўзбекистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида юз берган бўлса;
г) бир неча қилмишлардан иборат ёки бошқа қилмишлар билан биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят деб топилади.
Ўзбекистон байроғи остидаги ёки Ўзбекистон портида рўйхатга олинган ҳаво, денгиз ёки дарё кемасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, чет эл давлати ҳудуди ҳисобланмаган жойда жиноят содир этилса, бундай жиноят учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 12-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти бошқа давлат ҳудудида содир этган жиноят учун ўша давлат судининг ҳукми билан жазоланган бўлмасалар, ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон фуқароси чет эл давлати ҳудудида содир этган жинояти учун, агар халқаро шартномалар ёки битимларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас.
Демак, Фуқаро хориж мамлакатида содир этган жинояти учун ўша мамлакат суди томонидан жазога ҳукм қилинмаган тақдирда, сўнгра жиноий хатти-ҳаракати Ўзбекистон Республикасида аниқланган тақдирда ва у жиноят деб баҳоланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?
Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.